Ilmiy faoliyat

Тошкент Тиббиёт академиясида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш блими Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низомга асосан фаолият кўрсатади. Бўлим жахон илм-фан ютуқлари ва илгор тажрибаларини академия фаолиятига тадбиқ қилади, академия профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот ишларига методик ёрдам кўрсатади. Бўлим узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми бўлиб, у илмий ва илмий-педогогик ходимлар тайёрлашнинг асосий шаклидир.
Бўлим академияда ёш илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, уларнинг илмий-тадқиқот ишлари хулосаларини Республика ва хорижда таргиб қилишга ёрдам кўрсатади. Академия илмий кенгашларида тасдиқланган илмий-тадқиқот мавзулари, илмий-услубий қўлланмалар, монографиялар чиқарилишини режага киргизади, бажарилишини назорат қилади.  Илмий-амалий анжуманлар ўтказилиш режасини тузади, ташкиллаштиради ва назорат қилади. Иқтидорли талабалар Низомига асосланган холда уларнинг илмий фаолиятини назорат қилади. Катта илмий ходим изланувчилар, стажер-тадқиқотчи изланувчилар ва мустақил изланувчилар илмий-тадқиқот ишларини назорат қилади ва уларга илмий –методик ёрдам кўрсатади.
Тошкент Тиббиёт академиясининг олдига қўйилган асосий вазифалардан бири юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашдан иборатдир. Бугунги кунда академия профессор-укитувчилар сони 956тани ташкил этиб, бундан 854та асосий штатда, 102та ўриндошлик тартибида фаолият кўрсатмоқдалар. Булардан тиббиёт фанлари докторлари - 175, тиббиёт фанлари номзодлари сони 413тани ташкил этади, фан докторларининг ўртача ёши 53,7ни, фан номзодларининг ўртача ёши 47ни ташкил этмоқда. Академиянинг илмий салохияти 62,0%ни ташкил этиб, йил сайин ошиш тенденциясиги эга:2005-55,2%; 2006-58,5%; 2007-57,2%; 2008-58,3%; 2009-62,4%;                
 Тошкент Тиббиёт Академиясида аспирантура ва докторантурага кабул ЎзР Вазирлар махкамаси Фан ва технологиялар Маркази томонидан 2005 йил 1 ноябрдаги 003-сонли берилган гувохнома асосида амалга оширилади. Академияда 26 йўналишда докторантура, 35 йўналишда аспирантура Давлат аккредитациясидан ўтказилган.

2010 йил 10 ноябридан Республикадаги Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг янгиланган: Аспирантура ўрнига-стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институти (ўқиш муддати-3йил); Докторантура ўрнига-катта илмий ходим-изланувчилар институти (ўқиш муддати-3йил) тизими киритилди.  Академияда тахсил олаётган барча аспирантлар стажёр-тадқиқотчи-изланувчи лавозимига ўтказилди хамда уларга стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларнинг базавий (таянч) лавозим маоши белгиланди. Академияда тахсил олаётган барча докторантлар катта илмий ходим-изланувчи лавозимига ўтказилди хамда уларга фан номзоди илмий даражаси бўлган катта илмий ходим лавозим маошига тенглаштирилган лавозим маошлари белгиланди.

 

Иқтидорли талабалар ўртасида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ибн Сино Давлат стипендияларига танловнинг биринчи босқичини академиямизда  уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш мақсадида ҳар ўқув йилининг май ойида танловнинг биринчи босқичи ўтказилади. Танловда бакалавриат йўналишларининг охирги курс  талабалари фанларни ўзлаштириши, илмий изланиши ва жамоат ишларида фаоллигидан келиб чиқиб, ҳар бир йўналишлар бўйича камида 3 тадан номзодлар тавсия этилади. Академия қошидаги махсус комиссия 10 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва   Ибн Сино Давлат стипендияларига танловининг биринчи босқичини ўтказади. Танловнинг I-босқичига саралашда қуйидаги асосий тамойилларга эътибор берилишини кўзда тутилади:

  1. Белгиланган ўқув дастурларини ўзлаштиришда катта ютуқларга эришган ва ўқув режасидаги фанларнинг камида 80%ни «аъло» ва 20%ни «яхши» баҳоларга ўзлаштирган;

  2. Фанлар бўйича якуний назоратни қайта топширмаган;

  3. Ўқиш давомида академик таътилга чиқмаган;

  4. Иқтидорли талабалар танловида ва талабалар илмий жамияти ишларида фаол қатнашган ёки фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган;

  5. Иқтидорли талабалар танловида маърузалар қилган ҳамда ҳорижий ва республика миқёсидаги илмий журнал ва тўпламларда камида 3 та илмий мақола ёки рисолалар чоп эттирган;

  6. Компьютер саводхонлигига эга ҳамда бирор-бир чет тилида ўз фикрини эркин баён эта оладиган;

  7. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, спорт мусобақаларида ҳамда жамоат ишларида фаол қатнашувчи талабалар ва х.к.

Академияда тузилган махсус комиссия тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ва давлат стипендияларига танловида иштирок этиши мумкин.

 
Markaziy ilmiy-tadqiqot laboratoriyasi

Proin dapibus dignissim fermentum. Pellentesque pharetra gravida ante in congue. Duis ipsum enim, faucibus luctus malesuada porta, lobortis nec urna. Nulla fringilla lacus nec nisi interdum vestibulum. Donec id velit purus, nec dapibus metus. Etiam quis enim ipsum. Etiam tellus orci, vehicula suscipit molestie et, elementum ut nunc. Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit.

Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими тўгрисида маълумот

Бугунги кунда академияда 6та катта илмий ходим-изланувчилар ва 70та стажер-тадқиқотчи-изланувчилар, хамда мустақил равишда 24та ходим докторлик ва 87та ходим номзодлик диссертациялари устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан стажер-тадқиқотчи-изланувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилик орқали кадрлар тайёрлаш ишлари назорат қилинади. Академияда стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта-илмий-ходим изланувчиларни аттестациядан ўтказиш Низоми ишлаб чиқилган, унга асосан стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта-илмий-ходим изланувчилар илмий рахбарлари иштирокида феврал ва июн ойларида аттестациядан ўтадилар. Аттестацияда қилинган ишлар хисоботи тингланади, кутилаётган муаммолар хал этилади, режадан орқада қолаётганлар аниқланади. 2010 йил якунида стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтини 17 нафар диссертант тугатди, улардан 3 таси муддатидан илгари, яъни икки йилда, 9таси эса ўз муддатида химоя қилдилар.   2010йилда жами 6та докторлик ва 51та номзодлик диссертациялари химоя қилинди (булардан 15таси аспирантура орқали). Академия ташкил топгандан буён илмий-тадқиқот ишларнинг бажарилиш холатини тахлили натижалари шуни кўрсатдики, 2005-2010 календар йиллари давомида академия бўйича 59та  докторлик ва 342 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

 

Давлат аккредитациясидан ўтказилган мутахассисликлар

стажёр-тадқиқотчи-изланувчилик орқали

катта илмий ходим-изланувчилик орқали

03 00 04-биохимия

-

03 00 07-микробиология

-

14 00 01-акушерлик ва гинекология

14 00 01

14 00 02-одам анатомияси

14 00 02

14 00 04-ЛОР

14 00 04

14 00 05-ички касалликлар

14 00 05

14 00 06-кардиология

14 00 06

14 00 07-гигиена

14 00 07

14 00 08-кўз касалликлари

-

14 00 09-педиатрия

14 00 09

14 00 10-юқумли касалликлар

-

14 00 11-тери-таносил касалликлари

14 00 11

14 00 13-асаб касалликлари

14 00 13

14 00 14-онкология

-

14 00 15-патанатомия

-

14 00 16-патфизиология

14 00 16

14 00 18-психиатрия

14 00 18

14 00 19-клиник радиология

-

14 00 21-стоматология

14 00 21

14 00 22-травматология

14 00 22

14 00 23-гистология

14 00 23

14 00 25-фармакология

14 00 25

14 00 26-фтизиатрия

-

14 00 27-хирургия

14 00 27

14 00 28-нейрохирургия

14 00 28

14 00 29-гематология

14 00 29

14 00 30-эпидемиология

-

14 00 33-жамият саломатлиги  ва соглиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш

-

14 00 35-болалар хирургияси

-

14 00 36-аллергология ва иммунология

-

14 00 37-анестезиология ва реаниматология

-

14 00 40-урология

-

14 00 42-клиник фармакология

14 00 42

14 00 45-наркология

 

14 00 46-болалар юқумли касалликлари

-

 

 

2005

2006

2007

2008

2009

2010

жами

докторлик

12

19

10

6

6

6

59

номзодлик

62

62

63

58

46

51

342

 

 

        

 

Академияда хар йили апрел ойида анъанавий равишда “Ёш олимлар кунлари” илмий-амалий анжумани ўтказилиб, анжуман материаллари тўплами чоп этилади.

2010 йилда аспирант, докторант, тадқиқотчи, магистр ва фан номзоди ҳамда фан докторларнинг халқаро илмий  журналларда - 80 та, Республика илмий журналларда - 230 та ҳамда халқаро конференцияларда - 150  та, Республика конференцияларида - 400 та мақола ва тезислари нашр этилди. 2010йилда академияда 2та монография, 3та рисола, 9та дарслик, 121та ўқув -услубий қўлланмалар яратилди.

 

Хозирда академияда 7 та ихтисослашган кенгаш фаолият курсатмокда:

 

  • Д.087.09.01
    14.00.27 - хирургия,
    14.00.40 – урология,
    14.00.37 – анестезиология ва реанимация.
    Раис академик Каримов Ш.И.
  • Д.087.09.02
    14.00.16 - патологик физиология,
    14.00.29 – гематология.
    Раис проф. Каримов Х.Я.
  • Д.087.09.03
    14.00.27 – гигиена,
    14.00.33 - Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлаш
    Раис проф. Шайхова Г.И.
  • Д.087.01.01
    14.00.05 - ички касалликлар,
    14.00.25 - фармакология,
    14.00.34 - тиббий тикланиш, физиотерапия ва курортология
    Раис проф. Аляви А.Л.
  • Д.087.01.02
    14.00.21 - стоматология,
    14.00.04 - ЛОР,
    14.00.08 - кўз касалликлари
    Раис проф. Азимов М.М.
  • Д.087.01.03
    14.00.01 - акушерлик ва гинекология
    14.00.11 - тери-таносил касалликлари
    14.00.46 – болалар юқумли касалликлари
    Раис проф. Даминов Т.О.
  • Д.087.01.04
    14.00.15 - патологик анатомия
    14.00.24 - суд тиббиёти
    14.00.02 - одам анатомияси
    14.00.23- гистология, цитология и эмбриология
    Раис проф. Баходиров Ф.Н.

Илмий педагогик кадрлар тайёрлаш резерви масаласи иқтидорли талабалар билан ишлаш механизми орқали амалга ошириш  ишлари йўлга қўйилган. Академиянинг иқтидорли талабалар  билан  ишлаш бўлимининг Низомига мувофиқ, академия қошидаги факультетлар ва кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари иштирокида ҳар йили май ойида талабалар ўртасида ўқув йили учун уч босқичли  танлов ўтказилади.

Тошкент тиббиёт академияси бўйича 2006 -2010  йиларда иқтидорли талабалар сони  ва уларнинг  илмий салоҳияти

ўкув йили

Академияда тахсил олган ва олаётган иқт.талабалар сони

Иктидорли талабалардан бакалавр охирги босқичини  тамомлаган талабалар сони

Магистратурада ва клиник ординатурада ўқиётган талабалар

ТТА

ТошПТИ

ТошВМОИ

Жами

1

2006-2007

56

18

8

4

4

16

2

2007- 2008

47

13

7

3

2

12

3

2008- 2009

48

7

6

1

-

7

4

2009- 2010

49

7

6

-

-

6

5

2010- 2011

43

 

-

-

-

-

 

Tepaga